Термиз Археология музейи Ўзбекистон Республикаси    Президенти      И.А.Каримов

лойиҳаси ва ташаббуси билан бунёд этилган маънавият масканидир.

Ўзбекистон  мустақилликка   эришиши Иқтисодий    ва  сиёсий  соҳаларнинг  барча

жабҳаларида бўлганидек маданий соҳада шу жумладан, бой ўтмиш меросимизни ўрганиш,

сақлаш ва уни кенг халқ оммасига тарғиб этишборасида хам туб бурилиш ясади.

Мустақиллик йилларида Термиз шаҳрида бунёд этилган Археология музейи ҳам шубҳасиз

ана шу эзгу ниятларни руёбга чиқариш борасида муҳим қадам бўлди.

Мамлакатимизнинг қадимий, бой ва буюк тарихини ўзида акс эттирадиган ушбу

Археология музейи бизнинг муқаддас заминимизда қандай бетакрор цивилизация,

қандай улуғ маданият мавжуд бўлганидан далолат беради. Биз бу ўлмас мерос ва маънавий

бойлигимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз. Ишонаманки, бу ноёб маънавият ва

маърифат маскани, ҳар бир юртдошимиз, айниқса, ёш авлодимиз учун битмас-туганмас

хазина ва ғурур ва ифтихор манбаи бўлади.

Ҳар қайси одам ўз Ватани, ўз юртининг тарихини билмасдан туриб, ўзини маданиятли инсон деб ҳисоблаш қийин.

Шу маънода Сурхон воҳасидаги Археологик музей қўшаётган хисса, бунга ишончим

комил, Ўзбекистон заминида яшаётган ҳар қайси инсонга ўз юртининг тарихидан

фахрланиш, ғурурланишга, Ўзбекистонимиз буюк келажагига ишонч қозонишга беқиёс

хизмат қилажак.

И.А.Каримов